24 ноябрь куни тахминан 22:10 да Шароф Рашидов туманида Cobalt автомобили ҳайдовчиси Жиззах вилоят ИИБ йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

ЙТҲ натижасида инспектор И. Ф. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Шароф Рашидов туман ИИБ вакилининг якшанба куни «Газета.uz"га қайд этишича, жабрланувчининг ҳолати қониқарли, ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ.

Мазкур ҳолат бўйича Ф. А.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-модда 1-қисми бўйича (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса) жиноий иш қўзғатилди.