Ўзбекистон бош прокурорининг 19 ноябрдаги буйруғи билан Икром Шерматович Наримов Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар қилди пойтахт прокуратураси матбуот хизмати.

Аввалроқ ушбу лавозимда ишлаган Содиқжон Бердиалиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори ўринбосари лавозимига тайинланган эди.

Икром Наримов (1971 йилда туғилган) 1993 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2013 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.

У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Тошкент транспорт прокуратурасида бошлаб, кейинчалик Ўзбекистон Транспорт прокуратураси тизимида турли лавозимларда ишлаб, Тошкент авиация транспорт прокурори лавозимида фаолият юритган.

2018 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон Транспорт прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.