Гулистон ҳокимлиги қаршисидаги юрт байроғи майдонида Боёвут ва Гулистон туманлари фермерлари юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилди, дея хабар қилди Сирдарё вилояти ҳокимлигининг «Сирдарё ҳақиқати» газетаси.


Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакиллари иштирок этди.

Хабарда қайд этилишича, ғаллакор фермерларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилган.