Хотин-қизларнинг акушер гинекология масалалари бўйича 1003 қисқа рақамларининг иккинчи йўналишида аноним тарзда тингланиб, зарур маслаҳат ва кўрсатмалар берилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Ушбу «Ишонч телефони» душанбадан жумага қадар соат 9:00—13:00 ва 14:00—18:00 соғлиқни сақлаш органларининг масъул ходимлари томонидан қабул қилинади. Мулоқот ўзбек ва рус тиллада амалга оширилади.

Мурожаатлар икки йўналишда, соғлиқни сақлаш, аёллар ва қизларга кўрсатиладиган акушер гинекологик тиббий ёрдам бўйича қабул қилинади ва мутахассис маслаҳатлари берилади.

Ушбу «Ишонч телефони"га мамлакатда яшаётган барча хотин-қизлар мурожаат этишлари мумкин.