Ўзбекистоннинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Ростов-на-Донудаги бош консулхоналар томонидан консуллик ҳаракатлар амалга оширилмаётгани сабабли зарур ташкилий масалалар ҳал этилгунга қадар консуллик ҳаракатларини амалга оширмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар қилди. Ҳар бир консулхонанинг тўлақонли иш фаолияти бошлангани тўғрисида хабар қилинади.

Барча масалалар ҳал этилгунга қадар Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлими Волга бўйи, Шимолий-Кавказ ва Жанубий федерал округларига, Новосибирскдаги бош консулхона эса Узоқ Шарқ ва Урал федерал округларига ҳам хизмат кўрсатади.

Россия ҳудудидаги Ўзбекистоннинг янги бош консулхоналари консуллик округлари ташкил этилди.

Унга кўра:

  • Санкт-Петербургдаги бош консулхона — Шимоли-ғарбий федерал округ;
  • Новосибирскдаги — Сибир федерал округига;
  • Владивосток шаҳридаги — Узоқ Шарқ федерал округига;
  • Екатеринбургдаги бош консулхона — Урал федерал округига;
  • Қозон шаҳридаги бош консулхона Волга бўйи федерал округига;
  • Ростов-на-Донудаги Бош консулхона Шимолий-Кавказ ва Жанубий федерал округига бириктирилган.