3 ноябрь куни Тошкентнинг Яшнобод туманидаги 67-мактабнинг юқори синф ўқувчиси М.К. отасига тегишли бўлган Mercedes-Benz автомобилини ҳужжатларсиз бошқариб, дарахт билан тўқнашди, дея хабар қилди Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Йўл-транспорт ҳодисаси Асалобод кўчасида содир бўлди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, ўсмир машинани бошқара олмай қолган.

Авария натижасида йўловчи, ҳайдовчининг синфдоши жароҳатланди ва тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан шифохонада ҳаётдан кўз юмди.

Жиноий иш қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.