Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар ва ЯТТлар сони ошиб бормоқда, бюджетга солиқ тушумлари 42,6 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Хусусан,

1. Фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 404,7 мингтадан 433,8 мингтага етди ёки 29,1 мингтага (107,2 фоиз) ошди;

2. Фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар сони 196,6 мингтадан 238,1 мингтага етди ёки 41,5 мингтага (121,1 фоиз) ошди;

3. Бюджетга солиқ тушумлари 42,6 триллион сўмни ташкил этиб, 140,4 фоиз ўсди.

— Савдо корхоналаридан тушумлар 5,2 триллион сўмни ташкил этиб, 164,7 фоиз ўсди;

— Қурилиш соҳаси корхоналаридан тушумлар 2,1 триллион сўмни ташкил этиб, 170,6 фоиз ўсди;

— Озиқ-овқат саноати корхоналаридан тушумлар 1,5 триллион сўмни ташкил этиб, 153,5 фоиз ўсди;

— Умумий овқатланиш корхоналаридан тушумлар 164,9 млрд. сўмни ташкил этиб, 125,8 фоиз ўсди;

— Бошқа корхоналардан 4,6 триллион сўм тушиб, 140,0 фоиз ўсди.