Индонезиядаги хусусий Lion Air авиакомпаниясига қарашли Boeing 737 самолёти Индонезиянинг Ява ороли ғарбий қирғоғи ҳудудида денгизга қулади, дея хабар қилди РИА Новости.

JT-610 рейси билан Жакартадан Пангкалпинангга парвоз қилаётган лайнер ҳавога кўтарилганидан 13 дақиқа ўтиб радарлардан йўқолди.

Jakarta Post нашрининг хабар қилишича, самолёт бортида 189 киши, жумладан 181 йўловчи, 2 учувчи ва 6 нафар бор кузатувчиси бўлган.

Қутқарувчилар бортга тегишли бир қанча ашёларни аниқлашга улгурди. Қидирув-қутқарув отрядлари иш олиб бормоқда. Ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча хабар йўқ.

Ҳодиса муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия президенти ва халқига ҳамдардлик билдирди.