28 октябрь куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финали бўлиб ўтди. Унда ўз тарихида биринчи маротаба мусобақа финалига йўл олган АГМК пойтахтнинг «Пахтакор» жамоасини мағлуб этиб, кубок соҳибига айланди.

Ўйин ҳисоби учрашувнинг 16-дақиқасида очилди. Пойтахт жамоаси дарвозасига тайинланган 11 метрлик жарима тўпини Йован Жокич аниқ йўллади. Иккинчи таймда - 54-дақиқада АГМКга дарвозасига пенальти белгиланди. Исмоил Гонсалвеш ҳисобни тенглаштирди. Бироқ 3-дақиқадан сўнг Йован Жокич ўз жамоасини яна олдинга олиб чиқди. Ойбек Қиличев узатган тўпни 19 метрлик масофадан дарвозага аниқ йўллади.

Ўйиннинг 90-дақиқасида Зоҳир Примовнинг голи АГМКга Ўзбекистон кубогини нақд қилди. Шунингдек, жамоа Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида иштирок этиш имкониятини ҳам қўлга киритди.