Индонезиянинг Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Ўйинларнинг тўртинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар томонидан 15 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 7 таси олтин, 3 таси кумуш ва 5 таси бронза медалларидир. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Cовриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

Васила Алибоева (дзюдо)

Ширин Шарипов (дзюдо)

Темурбек Гиязов (енгил атлетика)

Бобиржон Омонов (енгил атлетика)

Мансур Абдирашидов (енгил атлетика)

Фирдавсбек Мусабеков (сузиш)

Фотимахон Амилова (сузиш).


Кумуш:

Шуҳрат Бобоев (дзюдо)

Шоҳсанамхон Тошпўлатова (сузиш)

Моҳигул Ҳамдамова (енгил атлетика).


Бронза:

Шариф Халилов (дзюдо)

Ферузахон Юсупова (дзюдо)

Сабина Суханова (енгил атлетика)

Ислам Асланов (сузиш)

Нигорахон Мирзоҳидова (сузиш).

Шу тариқа, ўйинларнинг тўртинчи кунидан сўнг Ўзбекистон ҳисобидаги медаллар сони 47 тага етди. Спортчилар томонидан шу кунгача 25 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медаллари қўлга киритилган. Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича умумжамоа хисобида Хитой, Жанубий Корея ва Эрондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Қайд этиш лозимки, ушбу натижалар орқали Ўзбекистон Параосиё ўйинларидаги рекордни янгилади. Тўрт йил аввал Инчеонда ўтказилган Параосиё ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 22 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган эди.