Индонезияда ўтказилаётган Параосиё ўйинларида дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ширин Шарипов олтин, Шуҳрат Бобоев кумуш, Феруза Юсупова ва Шариф Халилов бронза медалларини қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

+100кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Ширин Шарипов финалда эронлик рақибга қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозонди ҳамда кавбатдаги олтин медаль эгасига айланди.

Феруза Юсупова учинчи ўрин учун баҳсда ҳиндистонлик спортчини мағлубиятга учратди ва бронза медалини қўлга киритди.

Шуҳрат Бобоев эса финалда эронлик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан кифояланди. Шариф Халилов эса бронза медали учун баҳсда мўғулистонлик спортчини мағлуб этди.