«Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сонли қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Моддий маданий мерос объектларини давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида"ги Низомига мувофиқ Сурхондарё, Қорақалпоғистон, Жиззах худудларидаги Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилиб, объектларининг янгиланган рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий сайти хабар берди.

Шунингдек, Сурхондарё вилояти бўйича давлат кадастрига киритилган моддий маданий мерос объектларининг янгиланган рўйхатига 507 та, Жиззах вилоятида 372 та, Қорақалпоғистон Республикасида 291 та объект рўйхатга киритилди.