Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев пахта йиғим-терими мавсумида иштирок этаётган ҳашарчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Фарғона вилоятидан келган ҳашарчилар билан далада пахта терди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими ҳашарчилар билан суҳбатда бўлиб, илғор теримчиларга совғалар топширди.

Вилоятда сўнгги икки кунда об-ҳавонинг бироз ноқулай келиши пахта хомашёсини териб олишда қийинчиликлар туғдирди. Айни шу паллада вилоят ҳокими ташаббускорлик кўрсатиб, теримчилар ҳолидан хабар олиш ҳамда намуна бўлиш мақсадида пахта теримида иштирок этиб, пахтакорларнинг кўнглини кўтарди.