Мизро Улуғбек туманида Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари оралиғида янги йўл очилиши бўйича 27 сентябрдан ушбу ҳудудда йўл қуриш ишлари бошланди. Ишлар давомида йўл ўтиши режалаштирилган майдоннинг ер остида шаҳарни катта қисмини ичимлик суви билан таъминловчи коммуникациялар борлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мутахассислар фикрига кўра мазкур ҳудудда йўл қурилиши учун ушбу коммуникациялар бошқа ерга кўчирилиши лозим. Кўчириш ишларига эса вақт ва катта маблағ талаб этилади.

Қисқа вақт оралиғида бундай ҳажмдаги ишларларни якунлашнинг иложи йўқлиги сабабли, йўл қурилиши ишлари вақтинча тўхтатилиши маълум қилинди. Ҳозирда бу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.