Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари ўртасида автомобиллар ҳаракати учун йўл очилади. Тошкент ҳокимияти ИИББ билан ҳамкорликда шу ҳақдаги қарорни қабул қилди, дея хабар берди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати «Газета.uz"га.

"Мазкур участкада ўсган дарахтларни бошқа жойга ўтқазиш ишлари олиб борилади", — дейилади хабарда.

Ҳокимиятнинг қайд этишича, мазкур қарор шаҳар аҳолисининг кўп сонли мурожаатлари асосида қабул қилинди.

Катталаштириш учун босинг