Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 27 сентябрь куни «Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилиш тўғрисида"ги қонунни маъқуллади, дея хабар қилди «Газета.uz» мухбири.

Ўзбекистон 2017 йил апрелдаги БМТнинг иқлим бўйича Париж битимига қўшилди.

Сенаторларнинг фикрича, битим БМТга аъзо давлатлар учун ташланмалар миқдорини камайтириш, иқлим ўзгаришларига бардошлиликни мустаҳкамлашга имкон берувчи «йўл харитаси» хизматини бажаради.

Париж битими — БМТ Доиравий конвенцияси доирасида қабул қилинган иқлим ўзгаришлари тўғрисидаги ҳужжат бўлиб, 2020 йилдан иссиқхона газлари чиқаришни камайтириш орқали глобал исиш суръатларини қисқартириш бўйича чора-тадбирларни назоратга олади.

Айни вақтда битимни 170 давлат ратификация қилган бўлиб, танланмалар ҳажмини камайтириш, технологик қайта қуролланиш ва иқлим ўзгаришлари мослашиш бўйича чораларни амалга ошириш мажбуриятларини зиммасига олган.