Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 2018 йил 16 сентябрь куни вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилаётган «Қорадори-2018» кенг қамровли тадбири давомида Олмалиқ шаҳрида яшовчи Н.Н. қўлидаги сумкасидан 6 кг. 453 гр. «марихуана» гиёҳвандлик моддаси топилиб, далилий ашё сифатида олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.