Жорий йил август ойи давомида республиканинг 34 та туман ва шаҳар давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар қўйилди.Бу ҳақда Давлат солиқ инспекция матбуот хизмати «Газета.uz"га маълум қилди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида 6 та, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида 4 тадан, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятларида 3 тадан давлат солиқ инспекцияларига бошлиқлар тайинланди.

Матбуот хизмати хабарида айтилишича, давлат солиқ хизмати органларида кадрларини янгилаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб, соҳага замонавий фикрлайдиган, солиқ тўловчиларнинг ўз мажбуриятларини бажаришларида ва ҳуқуқларидан фойдаланишларида ишончли ҳамкори ва ёрдамчиси бўладиган, давлат бюджетини ҳимоя қилиб, солиққа тортиладиган базани кенгайтирадиган раҳбар ходимлар жамланмоқда.