Пойтахтдаги 148-автоусб маршрути (Жомий майдони — «Тузель-3» мавзеси) 1 сенятбрдан Тошкент вилояти Қибрай тумани «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғинига қадар узайтирилди.

«Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг «Газета.uz"га хабар қилишича, ушбу қарор маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси илтимосига кўра қабул қилинди.

Маршрутда жадваллар сони ҳам оширилди — еттита Isuzu автобуси саккизта бўлди, уларнинг тўрттаси янги автобуслар.

1 сентябрь куни 106-маршрут («Тошкент» халқаро аъропорти — «Тузель») ҳам тўртта янги Isuzu автобусига эга бўлди.