Франция раҳбари Ўзбекистон президенти ва халқини мамлакат мустақиллигининг 27 йиллиги билан табриклади ва давлатнинг ривожланишини ҳамда барқарор бўлишини тилади, дейилади Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси берган хабарда.

Эммануэль Макрон ўзбек-француз алоқаларининг ҳолатини ва ривожланиш истиқболларини яхши баҳолади ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган ҳаракат ва қизиқиш учун президент Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек Макрон Ўзбекистон президентининг октябрь ойидаги Парижга расмий ташрифи нафақат икки томонлама алоқаларни янада кучайтириш ва кенгайтириши имкониятини бериши, балки халқаро ва минтақавий мавзуларда фикр алмашиш имконини ҳам беришини таъкидлади.

Франция ппрезиденти элчи Сардор Рустамбоевга икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида самарали ишлашини тилади.