Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Кумуш Юлдашева Осиё ўйинларининг олтин медали соҳиби бўлди.

Яримфиналда Хитой Тайпейидан келган спорчини мағлубиятга учратган Кумуш Юлдашева финалда мўғулистонлик Муниктсетсег Отгонга қарши гиламга чиқди ва уни ҳам мағлуб этди.

Шундай қилиб, ўзбекистонлик спортчилар қўлга киритган медаллар сони 14 тага етди. Уларнинг 10 таси курашчилар ҳиссасига тўғри келмоқда.