Душанба куни кечқурун Тошкентнинг айрим туманларида истиқомат қилувчи аҳоли ижтимоий тармоқларда олтингугурт ҳидини эслатувчи нохуш ҳид ҳақида хабар қолдирди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан «Газета.uz"га маълум қилинишича, ҳид Олмазор туманидаги «Чуқурсой» темир йўл товар станциясидан тарқалган.

«Гидросульфат натрий солинган 50 литрлик бочканинг тешиги бўлиб, у орқали сув кирган. Гидросульфат натрий, бу — 45 фоизлик туз бўлиб, ув билан алоқага киришганидан сўнг ҳид ажралиб чиқувчи реакция содир бўлади», — деди ФВВ ходими.

ФВВ 21:20 да нохуш ҳид тарқалгани ҳақидаги шикоятни қабул қилган ва орадан икки соат ўтиб муаммо бартараф этилган.