Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари июль ойида июнга нисбатан 2 фоизга қимматлашиб, квадрат метри учун 610 дан 620 ш. б. га ошди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботида сўз боради.

Ой якунларига кўра, ғиштли турдаги квартиралар нархи 2 фоизга ўсиб, 658 ш. б. га етган бўлса, панел турдагилари нархи 1 фоизга ошиб, 593 ш. б. га етди.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 623 ш. б. (+1 фоиз), икки хонали — 609 (+2 фоиз), уч хонали — 622 (+2 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 632 (ўзгаришсиз).

Маълумот учун: Нархлар фақатгина ахборот мақсадлари учун мўлжалланган. Нархлар dom.vsem.uz ва uybor.uz интернет манбалари томонидан тақдим этилган. Таклиф этилаётган қийматлар барча маълумотлар базасидан танлаб олинган сотувчилар билан ўтказилган музокаралар асосида ишлаб чиқилган.