Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари июнь ойида бир ой аввалгига нисбатан 2 фоизга арзонлашиб, квадрат метри учун 620 дан 610 ш. б. га тушди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га маълум қилди.

Июнь якунларига кўра, ғиштли турдаги квартиралар нархи 2 фоизга пасайиб, 644 ш. б. га етган бўлса, панел турдагилари нархи ҳам 2 фоизга арзонлашиб, 585 ш. б. га етди.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 618 ш. б. (+2 фоиз), икки хонали — 598 (-2 фоиз), уч хонали — 608 (-3 фоиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 631 (+2 фоиз).

Шаҳар туманлари кесимида 11 туманнинг 5 тасида ўртача нархларнинг пасайиши қайд этилди, 5 та туманда эса ўсди.

Энг арзон ўртача нарх Бектемир туманида — 445 ш. б., энг юқориси эса Миробод туманида — 721 ш. б. қайд этилди.