Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ"да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Шавкат Мирзиёевга мазкур корхоналар ҳақида сўзлаб берилди. Давлат раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқди, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашди.

Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.