Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 21 август куни нишонланади. Бу хабар айни пайтда ҳаж сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода муфтий Макка шаҳрида ўзбекистонлик ҳаж зиёратчилари билан суҳбат чоғида Қурбон ҳайити санаси ҳақида маълумот берди.

«Қурбон ҳайити байрами 21 август куни нишонланади. Биз бу маълумотни Тошкентга ҳам етказдик. Шу куни юртимизда ҳам ҳайит намозлари ўқилади», — деди ЎМИ раиси.