Сешанба куни 22:17 да Ўзбекистон шаҳарларида зилзила қайд этилди. Ер силкинишлари маркази Қирғизистонда жойлашган.

Пойтахт сейсмомарказидан «Газета.uz"га хабар қилинишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 270 км шимоли-шарқда жойлашган. Зилзила ўчоғида магнитуда 5 ни ташкил этди.

Ўзбекистон пойтахтида ер ости силкинишлари 2 балл, Гулистонда — 2 балл, Фарғонада — 2,5−3 балл, Наманган ва Андижонда — 4 бални ташкил этди.