Динора Маккамбаевна Хаширбаева Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти диреткори лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Газета.uz"га.

Аввал у институт илмий котиби лавозимида фаолият кўрсатган.

Янги раҳбарга ИТИни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, касбий касалликларни эрта аниқлаш ва бартараф этиш, ташҳис ва даволаш стандартларини қайта кўриб чиқиш, институт илмий салоҳиятини ошириш, мазкур соҳадаги қонунчиликни такомиллаштириш учун санитар меъёрларни ишлаб чиқиш вазифалари топширилди.