Ягона интерактив давлат хизматлари порталида янги — «Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш» интерактив хизмати ишга туширилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Фуқаролик кодексининг 574-моддасига мувофиқ, бир йилдан кам бўлмаган муддатга тузилган бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим ва рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.

ҚҲТБТ порталидаги янги хизмат ёрдамида келишувларни амалга ошириш имконияти яратилди. Хизмат ЭРИга эга бўлган, авторизацияланган фойдаланувчилар учун очиқдир.