Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 4 август куни Андижон вилояти Ҳўжаобод туманида яшовчи М.Д. «DAF» русумли юк автомашинасини «Янги Бўстон» МФЙ ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган З.Ў. (исмли аёл) ва бирга яшаган ўғли 9 ёшли М.Ж.ни уриб юборган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган воқеа натижасида пиёдалар касалхонага олиб кетилаётганида олган жароҳатидан вафот этган.