Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Эксимбанки, Экспортни илгари суриш миллий агентлиги ва Экспорт кредитларини суғурта қилиш агентлигини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда 25 июль куни ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Жаҳон банки миссияси вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Вазирнинг қайд этишича, Ташқи савдо вазирлиги Хитой, Япония, Жанубий Корея, АҚШ ва бошқа мамлакатлар тажрибалари асосида экспортни қўллаб-қувватлаш ва мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш устида иш олиб бормоқда.

Жаҳон банкининг молия, рақобат ва инновацион ривожланиш масалалари бўйича катта мутахассиси Стефка Славова Ўзбекистон Эксимбанки концепциясини ишлаб чиқишда техник ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди.