Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кураш, тезкор-қидирув ва тергов фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида идоралараро ҳамкорликни кучайтириш натижасида:

Ўтказилган тадбирлар натижасида, умумий жиноятчилик (38,7 фоиз), номусга тегиш (62,7 фоиз), талончилик (58,8 фоиз), босқинчилик (58,6 фоиз), безорилик (50,1 фоиз), товламачилик (45,5 фоиз), ўғрилик (44,4 фоиз), фирибгарлик (39,2 фоиз), қасддан баданга оғир шикаст етказиш (17,7 фоиз) ва қотиллик (17,6 фоиз) жиноятларининг камайишига эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.03.2017 йилдаги қарори ижроси юзасидан тузилган Идоралараро тезкор-қидирув гуруҳи томонидан:

— 4270 та оғир ва ўта оғир жиноятлар фош этилди (227 та қотиллик, 74 та босқинчилик, 172 та талончилик, 2.988 та ўғрилик);

— жиноятни ҳисобдан яшириш бўйича 662 та ҳолат аниқланди, шунингдек жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларни қасддан яширган 20 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди;

— қидирувдаги 2295 нафар шахс ушланди;

— бедарак йўқолганлик ҳақидаги 150 дан ортиқ материаллар ўрганилиб, натижасига кўра 70 та қарор қабул қилинди ва 2 та жиноят иши қўзғатилди;

— жиноят ишини тўхтатиш тўғрисидаги 62 та асоссиз қарорлар бекор қилинди;

— жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 61 та жиноят иши қайта малакаланди;

— 183 та жиноят иши тугатилди (шундан 161 таси жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги, 22 таси жиноят таркиби мавжуд бўлмаганлиги муносабати билан);

Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини жонлантириш юзасидан:

Аҳоли ва бевосита ижрочиларга янги қабул қилинган қонунларнинг моҳиятини етказиш мақсадида 67 947 та тадбирлар ташкил этилди, шу жумладан 13 314 та оммавий ахборот воситалари орқали (5511 та телевидение, 3649 та радио чиқишлар, 3870 та мақолалар);

Марказий ва вилоят телеканалларида «Мурожаатлар ва қонун», «Бир жиноят изидан», «Жараён», «Долзарб мавзу», «Адолат», «Ҳимоя» ва бошқа кўрсатувлар олиб борилмоқда.

Бевосита прокуратура органлари томонидан 148 729 та мурожаатлар кўриб чиқилди, 141 830 нафар фуқаролар қабул қилинди;

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижаси бўйича:

— 7,4 млрд. сўмлик зарарни ундириш ҳақида судларга 579 та ариза берилди;

— 1003 нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди;

— қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 147 та жиноят иши қўзғатилди;

— 23,9 млрд. сўмлик иш ҳақи, пенсия, алимент ва бошқа тўловларни олишда амалий ёрдам кўрсатилди.