Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг собиқ директори Шуҳрат Садиновга нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Шуҳрат Садинов Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 26 июлдаги ажримига муфовиқ айбланувчи Шуҳрат Садиновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.