Самарқанд вилоят ҳокимлигида 1177 рақамли «Ишонч телефони» ишга туширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

«Энди Сиз вилоят ҳокимлигига алоқа алмашишнинг ушбу воситаси орқали барча масалалар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин», — дейилади хабарда.

«Ишонч телефони"га кун давомида қўнғироқ қилиш мумкин.

Бундан аввалроқ Самарқанд вилоятининг янги ҳокими Эркинжон Турдимов фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш мақсадида ўзининг телеграм мессенжерини ишга туширган эди. Фуқаролар +99897−405−40−06 рақами орқали унга ўзининг мурожаатини ёзиб юбориши мумкин.