Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Ҳайитобод маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-41 автомобиль йўлининг 1572 километрида автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

«ВАЗ-2106» русумли, давлат белгиси 75 Е 482 АА автомашинаси Қумқўрғон — Жарқўрғон йўналиши бўйича ҳаракатланиб, қарама-қарши томондан келаётган «Матиз» русумли, давлат белгиси 75 S 094 JA автомашинаси ҳаракат йўналишига чиқиб кетади ва тўқнашув юз беради.

Оқибатда «Матиз» ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчи ҳамда «ВАЗ-2106» русумли автомашинада бўлган уч нафар йўловчи олган жароҳатлари сабабли туман тиббиёт бирлашмасида вафот этди. Бир йўловчи ва «ВАЗ-2106» русумли автомашина ҳайдовчиси тан жроҳати билан шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.