Тошкент халқаро аэропортида божхоначилар томонидан фуқаро М.З. «қизил» йўлак орқали қиймати 62 млн сўм бўлган 413 грамм заргарлик буюмларини божхона декларациясида қайд этмаган ҳолда олиб чиқиб кетаётганда тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

«Истамбул-Тошкент» йўналиши бўйига учиб келган фуқаро Н.Л. эса қиймати 39 млн сўмдан ортиқ 186,6 грамм заргарлик буюмларини Ўзбекистонга яширинча олиб кирмоқчи бўлганда ушланди.

Ҳар икки ҳолатда божхоначилар қонунбузарлардан умумий қиймати 101 млн сўмлик, қарийб 600 грамм заргарлик буюмларини ашёвий далил сифатида олиб қўйди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.