ФВВ Фавқулодда вазиятларда бошқарув Марказининг хабарида айтилишича, 2018 йилнинг 19−21 июнь кунлари рeспубликанинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сeл кeлиши хавфи мавжуд.

Хабарда жумладан шундай дейилади: «Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни ҳамда авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда, ФВВнинг (+99871) 147−10−50 «Тезкор рақам"ига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз».