«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси «Урганч» аэропорти вақтинча ёпилгани муносабати билан 17 июль куни Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларга ўзгартишлар киритилгани ҳақида хабар қилди.

17 июлдаги қатновлар жадвали

  • HY051 рейси Урганч ўрнига Нукусга 8:30 да учади, Нукусга қўниш — 10:15 да.
  • HY052 рейси Урганч ўрнига Нукусдан 11:10 да учади, Тошкентга қўниш — 12:45 да.
  • HY057 рейси Урганч ўрнига Нукусга 16:40 да учади, Нукусга қўниш — 18:45 да.
  • HY058 рейси Урганч ўрнига Нукусдан 19:05 да учади, Бухрога қўниш — 20:25 да, Бухородан учиш — 21:05 да, Тошкентга қўниш — 22:10 да.

Юқорида кўрсатилган Тошкент-Урганч-Тошкент, Урганч-Бухоро ёки Бухоро-Тошкент йўналишлари бўйича учувчи йўловчилар парвозга аввал расмийлаштирилган авиачипталар бўйича қўшимча йиғимларсиз қабул қилинади.

Урганчгача чиптага эга йўловчиларга Урганч аэропортигача автобус қатнови тақдим этилади.

Урганчдан учувчи йўловчиларга Нукус аэропортига автобус билан ўз вақтида етиб бориш учун Урганч аэропортига парвозга энг камида 4 соат қолганда келиш сўралмоқда.

Рейслар жадвалига ўзгартишлар киритилиши мумкин. Компания йўловчилардан расмий сайт ва Telegram-канал орқали янгиликларни кузатиб боришни сўрамоқда. Маълумотлар учун телефон: (+99871) 140−02−00.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» йўловчилардан ноқулайлик учун узр сўраб, компания раҳбарияти «Урганч» аэропорти иш фаолиятини қайта йўлга қўйиш учун барча имкониятларни сафарбар этишини маълум қилди.