Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳсларига бугундан старт берилди. Куннинг илк ўйинида Франция термаси Уругвайни мағлубиятга учратди.

Мазкур баҳс олдидан Франциянинг фаворит экани айтилганди ва бу амалда ўз исботини топди. Бутун учрашув давомида «учранглилар"нинг устунлиги сезилиб турди.

Ўйиннинг 40-дақиқасида Варан ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Гризманн фарқни иккитага оширди. Учрашув сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади.

Энди Франция терма жамоаси яримфиналда Бразилия — Бельгия учрашуви ғолибига қарши ўйнайди.

Уругвай — Франция 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 — 40 Варан, 0:2 — 61 Гризманн.

Уругвай — Муслера, Касерес, Хименес, Годин, Лаксальт, Торрейра, Нандес (Урретавискайя, 73), Весино, Бентанкур (Родригес, 59), Суарес, Стуани (Макси Гомес, 59).

Франция — Льорис, Павар, Варан, Умтити, Люка Эрнандес, Погба, Канте, Мбаппе (Дембеле, 88), Гризманн (Фекир, 90), Толиссо (Нзонзи, 80), Жиру.

Огоҳлантиришлар: Люка Эрнандес (33), Бентанкур (38), Родригес (69), Мбаппе (69).

Видео