Ўзбекистондаги барча Меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернетларга видеокузатув камералари ўрнатилади. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова «Газета.uz"га маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги мактаб-интернетдаги фаолият давомидаги қўпол равишда қоида бузилишлари, шунингдек, Марғилондаги 1-Меҳрибонлик уйи ходимларининг тажовуз қилиш ва зўравонликда шубҳа остига олингани боис прокуратура органлари бу масалани махсус назорат остига олди.

Бошқа Меҳрибонлик уйи ва мактаб-интернатларда текширув ўтказилмоқда. Ҳозирча қоида бузилишлар аниқланмади, дея хабар берди Сурайё Раҳмонова.