7−10 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали жанубий хориждан (Эрондан) қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилмоқда.

Республика бўйича кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан 5−7 даража баланд ҳароратли аномал иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилади. Кундузги соатларда ҳарорат 40−43 даражагача исийди.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат 44−45 даражагача исиб, гармсел — кучли қуруқ ва иссиқ шамол эсиши мумкин.

7−10 июль кунлари ҳароратнинг исиши манзарасида мамлакатнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан музларнинг эришидан ҳосил бўлган сел оқимларининг келиши эҳтимоли бор.

6−9 июл кунлари учун об-ҳаво маълумоти