26 июнь куни Samarkand Bonds халқаро молиявий корпорациясининг ўзбек сўмига номиналлаштирилган облигацияси учинчи бор Лондон фонд биржасига чиқарилди.

Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизматининг матбуот хизмати берган хабарга кўра, чиқарилган облигациянинг умумий нархи 80 миллиард сўмдан иборат. Тўлов муддати 2 йил, купон ставкаси йилига 9,45 фоизни ташкил этади.

Облигациянинг савдоси бўйича Европанинг учта активларни бошқариш компанияси билан шартнома тузилган. Савдони ташкил этиш масъулиятини Citigroup Global Markets компанияси ўз зиммасига олган. Мазкур облигациянинг шартлари тўғрисидаги маълумот Bloomberg агентлигининг терминалига жойлаштириб борилади.

Samarkand Bonds облигациялари биринчи бор Лондон биржасига 18 май куни 80 миллиард сўмлик нарх, 2 йиллик тўлов муддати ва 9,5 фоиз купон ставкаси билан чиқарилган эди. Учинчи бор эса 29 май куни худди шу шартлар билан чиқарилганди.

Халқаро молия корпорацияси — иқтисоди ўтиш даврида бўлган ва хусусий секторга эътибор қаратган давлатларга хайрихоҳ бўладиган глобал ривожланиш институтидир. ХМКнинг ўзбек сўмига номиналлаштирилган облигациялари хорижий валютага сотилади. Келиб тушган маблағ Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантириш йўлида кредит йўналишларини очишга сарфланади.