«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси декабрда иккита Airbus A320 Neo, 2019 йилнинг иккинчи ярмида эса иккита янги Boeing 787 Dreamliner самолётларини сотиб олади, дея хабар қилди авиаташувчи матбуот хизмати «Газета.uz"га. Авиапарк Ривожланиш стратегияси ҳамда авиапаркларни модернизация қилиш дастурига мувофиқ тўлдирилмоқда.

Ўз сегментидаги энг замонавий A320 Neo самолётлари икки классли компоновкада (150 ўриндиқ: 12 та бизнес ва 138 та экономклассда) буюртма қилинган. Янги самолётлар двигательларнинг ёқилғи тежамкорлиги ва фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларидан нисбатан 20 фоизга тежамкор бўлади. Уларнинг парвоз масофаси 4,5 минг километрдан 6 мингдан ортиқ километргача узайтирилгани бутун Марказий Европа бўйлаб қатновларни қоплаш имконини беради.

Айни пайтда МАК учта Boeing 787 Dreamliner самолётидан фойдаланмоқда. Келгуси йил иккита, 2020 йил бошида олтинчи «Орзудаги лайнер"ни харид қилган Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси мазкур турдаги самолётдан фойдаланиш бўйича МДҲда етакчига айланади.

Бугунги кунда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиапарки Boeing 757/767, Boeing 787−8 Dreamliner, А320, ҳамда Boeing 767−300BCF юк кемаларидан таркиб топган.