Тошкент ИИББ пойтахтдаги қатор кўчалар таъмирлаш ишлари муносабати билан автотранспорт учун ёпилиши тўғрисида эълон қилди.

24 июндан Фарғона йўли кўчасининг Нукус кўчасидан (йўл ўтказгич бошланишидан) Таллимаржон кўчасигача бўлган қисми совуқ сув таъминоти қувурлари алмаштириб бўлингунга қадар ёпилади.

Қарама-қарши йўналишда ҳаракат очиқлигича қолади. Таъмирлаш ишларининг тахминан бир ой давом этиши кутилмоқда. Айланиб ўтиш Меҳржон кўчаси бўйлаб амалга оширилади. Душанба куни эрталаб мазкур ҳудудда тирбандликлар кузатилди.

Бунёдкор кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишувидаги йўл ўтказгич капитал таъмирланиши муносабати билан 25 июндан бошлаб Бунёдкор кўчасининг Муқимий кўчасидан Қатортол 2-тор кўчагача бўлган қисми ёпилади. Айланиб ўтиш Қатортол 2-тор кўча, Дўмбиробод 4-тор кўча, Чилонзор, Қатортол ва Кичик ҳалқа йўли орқали амалга оширилади.

Метрополитен линияси қурилиши муносабати 23 июндан қурилиш ишлари якунлангунга қадар Элбек кўчасининг Авиасозлар кўчасидан (мўлжал — Яшнобод туман ИИБ) Алимкент кўчасигача (Мўлжал — «Дўстлик» метро бекати) бўлган қисми ёпилади. 15, 22, 49, 54, 72 ва 148- автобуслар Алимкент кўчаси бўйлаб ҳаракатланади.