12 июнь куни Наманган вилоятининг Поп туманида юк автомобили жарликка қулаб тушиши оқибатида ҳайдовчи ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

DAF русумли юк машинаси Фарғона водийсидан Тошкентга келаётган бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва йўл четидаги темир тўсиқни бузиб ўтиб, жарликка қулаган.

Машина тўлиқ ёниб кетган, ҳайдовчи куйиш натижасида ҳодиса жойида вафот этган.