Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари бир ой ичида 59 млн долларга камайиб, 1 июнда 27,025 млрд долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилди.

Ялпи олтин-валюта захиралари 28,123 млрд доллар бўлиб, ундаги хорижий валютадаги активлар ҳажми 14,004 млрд (бир ой ичида 411 млн долларга камайиш), монетар олтин — 14,118 млрд долларни (бир ой ичида 183 млн долларга кўпайиш) ташкил этди.