Қамчиқ довонида сел икки автомобилни оқизиб кетди, икки киши жароҳатланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Газета.uz"га.

"Қамчиқ" қидирув-қутқарув отряди қутқарувчилари икки жабрланганга биринчи ёрдам кўрсатгандан сўнг, улар Ангрен шаҳар марказий шифохонасига ётқизилди. Машина ичида қолган яна тўрт киши эса «Булоқ» тиббиёт муассасасига юборилди, дейилади ФВВ хабарида.

Эни 80 м, узунлиги 300 м, баландлиги 0,5 м ва ҳажми 12 минг куб метр бўлган оқим туфайли тўртта Isuzu автобуси, иккита MAN юк машинаси ва тўртта енгил машина эвакуация қилинди.

Ҳодиса жума куни 21:05 да «Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш» автомагистралининг 225,5-километрида содир бўлди. довонда автомобиллар ҳаракати 22:20 да ёпилиб, шанба куни 8:00 да очилди.

Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 350 нафар қутқарувчи ва 74 дона техника жалб қилинди.