Якшанба куни эрталаб Тошкент марказида биринчи марта Жаҳон велосипед кунига бағишлаб велотур ўтказилди.

Фото: «Газета.uz»

3 июнни Жаҳон велосипед куни сифатида белгилаш ҳақидаги резолюция Туркманистон ташаббуси билан апрелда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган эди.
Резолюцияда Бош Ассамблея барча давлатларни велосипедни оммалаштиришга чақириб, бошқарувга осон, арзон, ишончли ва экологик тоза мазкур ҳаракат воситаси инсоннинг руҳий жисмоний саломатлигини мустаҳкамлашини таъкидлаб ўтган эди.
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори ва БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена Фрейзер (ўнгда), Буюк Британия элчиси Кристофер Аллан (марказда) ва дипломат, Ўзбекистоннинг Лондондаги собиқ элчиси Алишер Файзуллаев. Фото: «Газета.uz».
Велотур мамлакат Велоспорт федерацияси ва Туркманистон элчихонаси томонидан ташкиллаштирилди. Иштирокчилар туркман шоири Махтумқули номидаги кўча бўйлаб ўтди, расмий қисм эса «Ашхобод» боғида бўлиб ўтди.

Фото: «Газета.uz»

4,5 км масофани ўз ичига олган спорт тадбирида дипломатик идоралар раҳбарлари ва ходимлари, халқаро ташкилотлар, вазирлик ва маҳкамалар вакиллари, профессионал спортчилар ва ҳаваскор велосипедчилар иштирок этди.

Фото: «Газета.uz»

Ташкилотчилар баҳосига кўра, велотурда 200−300 киши қатнашди.