1 июнь куни Наманган вилояти Косонсой туманида учта автомобиль иштирокидаги ЙТҲда тўрт киши вафот этди, беш киши турли даражада тан жароҳати олди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.

Шу туманда истиқомат қилувчи 16 ёшли Ш. У. тегишли ҳужжатларсиз Lacetti автомобилини ҳайдаб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетади. У ерда С.М. бошқарувидаги Nexia машинаси, у эса йўл четида турган бошқа Nexia машинаси билан тўқнашади.

Авария натижасида Lacetti ҳайдовчиси, биринчи Nexia ҳайдовчиси ва унинг икки йўловчиси ҳодиса жойида вафот этади. Беш киши -Lacetti'нинг бир йўловчиси, биринчи Nexia’нинг уч йўловчиси ва иккинчи Nexia’да бўлган бир одам шифохонага ётқизилди.