Женевада (Швейцария) 107-Халқаро меҳнат конференциясида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси Халқаро меҳнат ташкилоти раҳбари Гай Райдерга мамлакат бош вазири Абдулла Ариповнинг Тошкентга ташриф буюриш тўғрисидаги таклифномасини топширди.

Меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Гай Райдер Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан болалар ва мажбурий меҳнатга тўлиқ барҳам бериш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни алоҳида қайд этди. У ХТМ ва Ўзбекистон ўртасида аҳолини муносиб, тўлиқ ва самарали меҳнат қилиш тамойилларини тарғиб қилиш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Халқаро меҳнат конференциясида Ўзбекистон делегацияси таркибида бош вазир ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбаева, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Қудбиев, Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов ва Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раисининг ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев иштирок етди.